» » Жиззахда ижтимоий мобилизаторлар учун минтақавий семинар бўлиб ўтди

Жиззахда ижтимоий мобилизаторлар учун минтақавий семинар бўлиб ўтди

09 июль 2024 г 377 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида “Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида мобилизаторлар учун минтақавий семинар ташкил этилди.

“Istiqlol avlodi” ижтимоий – иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази мажлислар залида бўлиб ўтган семинарда мониторинг ва баҳолаш мутахассислари томонидан лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар таҳлили юзасидан ахборот берилди. Шунингдек, 2024 йил июль ойи якуни билан кутилаётган натижалар; Ижтимоий сафарбарлик ва сафарбарлик тушунчаси ва тамойиллари ҳақида сўз юритилди.

Шундан сўнг, ижтимоий сафарбарлик бўйича 4 та туман инструкторлари жамоасининг тақдимоти ўтказилди.

Тақдимот давомида асосий эътибор лойиҳа доирасида эришилган натижалар, кўрсаткичлар, келгусидаги режалар, янги гуруҳлар ташкил этиш, Аёллар фаровонлигини ошириш гуруҳларида (АФОГ) аёлларни сафарбар қилиш ва гуруҳ жамғармаларининг ҳолати юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Интерактив мулоқот ва савол-жавоблар билан ўтган тренингда энг муваффақиятли кейслар юзасидан тайёрланган видеороликлар ҳам намойиш этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!