» » Жиззахда "Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш" лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди

Жиззахда "Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш" лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди

09 февраль 2023 г 384 Комментарии: 0

Жаҳон банки вакиллари ва Зомин тумани ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида Пешағор маҳалласида "Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш" лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди.
Ҳоким ёрдамчиси Бобур Умурзаков томонидан Пешағор МФЙ ҳудуди, аҳолиси, географияси, драйвери, бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтилди.
Бу орқали келгусида жаҳон банки вакиллари томонидан ушбу ҳудудда яшовчи 3 та дафтарда рўйхатда турадиган хотин-қизларнинг тадбиркорлик йўналишидаги билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан амалга ошириладиган ишлари белгилаб олинди.
Учрашув давомида меҳмонлар ҳудудда амалга оширилган ишлар билан ҳам таништирилди.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!