Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жаҳон банки вице-президенти Жиззах вилоятида "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасининг амалга оширилиши билан танишди
30 сентябрь 2022 г 635 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 29-сентябридан 2-октябригача Жаҳон банкининг (ЖБ) Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Aнна Бьерде икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Марказий Осиё мамлакатларига сафари доирасида Ўзбекистонда ташриф сафарида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида ЖБ вице-президентининг ҳукумат томонидан ЖБ молиявий ёрдамида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар амалга оширилаётган ҳудудларга танишувни режалаштирилган.
Бьерде хонимнинг Бахмал туманига танишув ташрифи бўлиб ўтди. Бу ерда "Сарой" маҳалласида "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида янги мактаб қурилган эди. Лойиҳа Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Жаҳон банки ва Осиё инфратузилма инвестициялари банкининг мос равишда ажратган 100 миллион AҚШ доллари ва 82 миллион AҚШ доллари миқдоридаги молиявий ёрдамлари билан амалга оширилди.
3000 мингга яқин киши истиқомат қиладиган "Сарой" маҳалласида 2022 йил август ойида янги мактаб биноси қурилди. Илгари унинг ўрнида туман мактабларидан бирининг филиали жойлашган бўлиб, унга 65 ўқувчи қатнар эди. У бир қаватли бино бўлиб 1985 йилда қурилган эди ва унинг моддий-техник базаси аллақачон эскирган ҳамда фойдаланишга яроқсиз эди.
"Сарой" МФЙ аҳолиси бенефициари бўлган "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳаси туфайли аввалги мактаб ўрнида 220 ўринли замонавий икки қаватли бино қурилди. Синфлар ва бошқа хоналар зарур мебель, жиҳозлар ва ўқув материаллари ва инвентарлар билан жиҳозланган.
Мактабни қуриш ва барча зарур жиҳозлар учун лойиҳа маблағларидан 450 минг AҚШ долларига яқин маблағ ажратилди.
Бьерде хоним билан учрашув доирасида қишлоқ аҳолиси ва ИТКҚВ вакиллари ушбу суб-лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибаси ҳақида сўзлаб бердилар. Меҳмонга янги бино намойиш этилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!