» » Жиззах вилоятига Жаҳон банки экспертлари  ташриф буюрди

Жиззах вилоятига Жаҳон банки экспертлари  ташриф буюрди

15 март 2019 г 2 141 Комментарии: 0

Жиззах вилоятига Жаҳон Банкининг ижтимоий ривожланиш бўйича катта мутахассиси Тарра Шарафуддин, қишлоқ хўжалиги маблағлари  ва молиявий инклюзив ҳолати бўйича мутахассис Сонали Чоутхари, маблағларни сарфланиши бўйича маслаҳатчи Анджани Кумарлар ташриф буюрди.

Экспертларни ташрифидан мақсад «Қишлоқ аёлларнинг иқтисодий ҳолатини ўзгартириш» лойиҳаси бўйича бўлди.

Даслаб, экспертларни вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда меҳмонлар вилоятга ташрифдан асосий мақсадлари хусусида айтиб ўтишди.

Ўз навбатида вилоят ҳокими Э.Салиев ҳам Жаҳон Банкининг ижтимоий ривожланиш бўйича мутахассисаларига барча ёрдамда тайёрлигини билдириб ўтди.  

Шундан сўнг, Тарра Шарафуддин Жиззах шаҳрида ва Ғаллаорол туманидаги  тадбирда, тадбиркорликни очмоқчи бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали иш юритишлари учун  бўйича маълумотлар берди.

Делегация Ғаллаорол туманида  яшовчи ҳунарманд Астанақулова Гавҳарнинг уйидаги ҳунармандчирлик маҳсулотлари билан танишишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!