» » Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси  “Манас” қишлоқ фуқаролар йиғинига борди

Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси  “Манас” қишлоқ фуқаролар йиғинига борди

17 январь 2019 г 2 379 Комментарии: 0

Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси  Ибрагим Джусунов Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Элчининг ташрифидан мақсад  Дўстлик туманидаги “Манас” қишлоқ фуқаролар йиғинида олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан танишиш бўлди.

Меҳмонлар дастлаб вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Маматқулов ва вилоят ҳокимлигининг инвестиция котибияти ходими К.Мухиддиновлар билан учрашув ўтказишди.

Шундан сўнг, меҳмонлар Дўстлик туманидаги “Манас” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, у ердаги ўқув жараён билан танишди.

Шунингдек, “Манас” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги мактабгача таълим муассасаси фаолияти, қишлоқ оилавий поликникаси, маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлишиб, қишлоқ фуқаролар йиғини маъмурий биносига ташриф буюришиб, бинодаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Айниқса, ҳудуд профилактика инспектори хонасида ўрнатилган ҳудудни кечаю-кундуз онлайн кузатув монитори жорий этилгани меҳмонларда яхши таассурот қолдирди.      

Қирғизистон Республикасининг  Ўзбекистондаги мухтор элчиси  Ибрагим Джусунов “Манас” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолаб, пойтахтга қайтиб кетди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!