Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахга Туркия Республикасининг йирик компания вакиллари ташриф буюрди
16 ноябрь 2018 г 3 904 Комментарии: 0
Туркия Республикаси “Turk Pazarlama Danishmanlik” ва “Arvena Dish Tic ve Danishmanlik” компанияларининг делегацияси Жиззах вилоятига ташриф буюришди.
Делегация аъзоларини вилоят ҳокими Э.Салиев қабул қилди. Самимий ташкил этилган учрашувда Президент Администрацияси ходими, Жиззах вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ишчи гуруҳининг раҳбари Ф.Набиев, вилоят ҳокимлигининг инвестиция котибиятидан К.Мухиддинов, Жиззах шаҳар ҳокими А.Шукуров ҳамда Ғаллаорол туман ҳокими Ж.Оқбоевлар иштирок этишди.
Дастлаб, “Arvena Dish Tic ve Danishmanlik” компанияси раҳбари Юнус Иғдир компания тўғрисида маълумот бераркан, унинг компанияси кўп тармоқли эканлигини айниқса цемент завод, автомобиль йўллар қурилиши, тунеллар қурилиши билан шуғулланишини айтиб ўтди.
“Turk Pazarlama Danishmanlik” компанияси бош менежери Тамер Ўзтурк компания тўғрисида маълумот берди. Мазкур компания ҳозирги кунда ичимлик суви ва энергетика соҳаси, сув омборлар қурилиши, қишлоқ хўжалиги соҳаси, балиқчилик, қурилиш соҳаси, текстиль ҳамда тўқимачилик соҳаларида энг янги технологиялар асосида ишлар олиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди. Тамер Ўзтурк юртимизга ва вилоятимизга ташрифидан мамнун бўлганлигини айтиб ўтаркан, вилоятдаги тадбиркорлар билан ҳамкорликда иш бошлаш таклифини илгари сурди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими Э.Салиев делегация аъзоларини вилоятимизга ташрифини қутлаб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар юзасидан бирма-бир таништириб ўтди. Меҳмонларга вилоятимиз салоҳияти акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.
Вилоят ҳокими ўз сўзини давом эттирар экан, вилоятимизда туризм соҳасида меҳмонхоналар қурилиши, М-39 халқаро авто магистрал йўналишида мотеллар қурилиши, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқлаш, мева-сабзавотни сақлайдиган катта ҳажмдаги музлатгичлар қуриш, балиқчиликни ривожлантириш бўйича вилоятда барча зарур шарт-шароитлар мавжудлигини таъкидлаб ўтди.
Айниқса, Ғаллаорол туманида етиштириладиган помидор ўсимлигининг таъми ва сифати яхши эканлиги, ундан помидор пастаси ҳамда кетчуплар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклифини берди. Ундан ташқари, вилоятимизда логистика марказларини ташкил этиш таклифини илгари сурди.
Делегация аъзолари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.
Шунингдек, меҳмонлар “Жиззах текстиль” МЧЖ фаолияти ҳамда Жиззах шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишишади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!