» » Жиззах вилоят ҳокимлигида ХХРнинг йирик компания вакиллари билан учрашув ўтказилди

Жиззах вилоят ҳокимлигида ХХРнинг йирик компания вакиллари билан учрашув ўтказилди

18 октябрь 2018 г 3 472 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлигига Хитой Халқ Республикасининг “Hengshui Decheng Machinery & Equipment Co., Ltd” компаниясининг бошқарувчи менежерлари Элиса Ду ҳамда Хонгянг Зхаи ташриф буюришди.

Хитойлик тадбиркорлар билан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Г.Маматқулов, вилоят Инвестициялар бўйича бош бошқармаси Саноат бўлими бошлиғи Ш.Камалов ва вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Алибоевлар учрашув ўтказишди.

Вилоят ҳокимлиги биносида ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Г.Маматқулов Ўзбекистон Республикасида хорижий инвесторлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Хитой Ҳалқ Республикасининг “Hengshui Decheng Machinery & Equipment Co., Ltd” компаниясининг бошқарувчи менежерлари Элиса Ду ҳамда Хонгянг Зхаилар бугунги ташрифи вилоятга учинчиси эканлиги ва бундан олдин Жиззах Ҳалқаро Инвестиция Форумида иштирок этишгани, ушбу форум уларда жуда катта таъсурот қолдиргани ҳамда Форум доирасида Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Hengshui Decheng Machinery & Equipment Co., Ltd” Компанияси ўртасида имзоланган меморандуми истиқболлари тўғрисида айтиб ўтишди.

Хитойлик тадбиркорлар вилоятда еттита йўналишдаги умумий қиймати 700 млн. АҚШ долларни ташкил этувчи цемент заводи, ғишт заводи, фармацевтика тармоғини ривожлантириш, базальт ишлаб чиқариш, 435 ўринлик меҳмонхона қурилиши, паррандачилик ва замонавий иссиқхоналар қуриш хусусида сўз юритишди.  

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!