» » Жиззах вилоятига Франция давлатидан йирик компания вакили келди

Жиззах вилоятига Франция давлатидан йирик компания вакили келди

19 сентябрь 2018 г 4 852 Комментарии: 0

19 сентябрь куни Жиззах вилоят ҳокимлигига Франция давлатининг “Air Liquide  Engineering and Construction” компаниясининг Москвадаги офис директори Бруно Вайс ташриф буюрди.

Меҳмонни  вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг Инвестициялар бўйича ўринбосари У.Эгамов, вилоят Инвестициялар бўйича бош бошқармаси бошлиғи Б.Акрамов ҳамда вилоят Инвестициялар бўйича бош бошқармаси Саноатни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширилиши мониторинги бўлими бошлиғи Ш.Камаловлар кутиб олишди. 

Учрашувда дастлаб, вилоят ҳокимининг Инвестициялар бўйича ўринбосари У.Эгамов сўзга чиқди ва вилоят Инвестициялар бўйича бош бошқармасининг тегишли ҳодими томонидан вилоятининг Инвестицион салоҳияти ҳақида  презентация  намойиш этилди.

Сўнгра,  “Air Liquide Engineering and Construcnion” компаниясининг Москвадаги офис директори Бруно Вайс сўзга чиқиб, Жиззахга ташрифи катта таасурот қолдирганини ва Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция бўйича яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида алоҳида таъкидлаб ўзи томонидан тайёрланган  презентация намойиш этди.

“Air Liquide Engineering and Construction” компанияси газ технологияси ва газни саноат корхоналари ва соғломлаштириш, аҳоли еҳтиёжлари ун етказиб бериш билан шуғулланади. Вилоятга ташрифдан мақсад “Жиззах” ЭИЗ фаолияти билан танишиш ҳамда вилоятга газ еҳтиёжлари йўлида катта ташкил қилинаётган саноат корхоналарига газ етказишни ташкил қилишдан иборатдир.

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган учрашувдан кейин меҳмонни “Жиззах” ЭИЗ  фаолияти билан таништириш мақсадида ЭИЗ ҳудудидаги хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилаётган мега лойиҳалардан бири “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” корхонасини лойиҳаси билан таништирилди.

Шунингдек, Хитой Халқ  Республикаси билан ҳамкорликда ташкил этилган, ойна ишлаб чиқарувчи “Ming Yuan-Silu Industry” корхонаси ҳамда маиший техника ишлаб чиқарувчи “Roison Home-White Goods” корхонасига хам борилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати      

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!