Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмал туманида яна бир кўприк фойдаланишга топширилди
09 сентябрь 2022 г 787 Комментарии: 0
Бахмал тумани Бахмал ҚФЙ худудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги кўприк фойдаланишга топширилди.
Бахмал қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 11 та қишлоқни бирлаштирган, 10 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Қириқ қишлоқ, Абай, Шайбек, Қўрғон, Қорасув, Жиллибулоқ, Оқмула, Сўпи, Зартепа ва Музбулоқ қишлоқларини боғловчи кўприкни очилиш маросими ўтказилди.
Мазкур лойиҳа Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, жаҳон банкининг ташаббуси билан бевосита аҳоли билан мулоқат қилиб, уларни қийнаётган муаммолари, талаб ва истакларидан келиб чиқиб амалга оширилди.
Ушбу кўприкнинг қурилиши “Бахмал” қишлоғи аҳолиси томонидан устувор деб танланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида реконструкция қилинган ҳамда Жаҳон банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан молиялаштирилган.
Кўприкнинг умумий узунлиги 68 метр, эни 9 метр, секундига 250 м3 куб сув ўтиказиш сиғимига эга бўлган иншоат ҳисобланади.
Бундай янгиликларнинг ҳаммаси халқ ободчилиги йўлида, муҳтарам юртбошимизнинг олиб бораётган сиёсатларини нақадар адолатли эканлигидан дарак беради.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!