» » Бахмал туманида учта янги кўприк қурилди

Бахмал туманида учта янги кўприк қурилди

24 декабрь 2020 г 2 068 Комментарии: 0

Бахмал тумани маркази билан юздан зиёд қишлоқларни боғловчи маҳаллий автойўлларда қуриб битказилган учта янги кўприк ҳудуд аҳолисига катта қулайлик яратди.

Ушбу тоғли ҳудудда баҳорда бўладиган  сел тошқинлари йўллар ва  кўприкларга зарар етказиб туради. 2019 йилда селлар оқибатида туман ҳудудида тўққизта кўприк яроқсиз ҳолга келган эди. Ўтган даврда бу кўприклар ўрнига янгиларини қуриш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.  

Жорий йилда тумандаги “Ўсмат – Гулбулоқ – Кинчир” ва   “Камар – Теран – Дулана оромгоҳи”  автомобил йўлларида учта кўприкни қуриш, реконстукция қилиш ишлари якунланди. Жумладан, “Ўсмат – Гулбулоқ – Кинчир” автойўлининг Кўрбулоқ  қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида табиий офатларни бартараф этиш  маблағлари ҳисобидан лойиҳа қиймати  1 миллиард  725 миллион  185 минг сўмлик янги кўприк қурилди.

Ушбу йўлнинг Қатортол қишлоғидан ўтган қисмидаги яна бир кўприкни битказишга 2 миллиард 640 миллион 433 минг сўм сарфланди. Қурилиш қиймати 1 миллиард 972 миллион 392 минг сўм учинчи кўприк  “Камар – Теран – Дулана” автойўлининг Тегирмон қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида қурилди.  

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!