» » “Тоза ҳудуд”  ДУК Зомин тумани филиалининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди

“Тоза ҳудуд”  ДУК Зомин тумани филиалининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди

01 ноябрь 2019 г 2 639 Комментарии: 0

“Тоза ҳудуд” ДУКнинг Зомин тумани филиали маъмурий биносининг фойдаланишга топширилиши туман ҳудудининг тозалик  ҳолатига алоҳида эътибор берилаётганлигидан дарак беради.

“Тоза ҳудуд” ДУКнинг туман филиали тасаффурига берилган ер майдонида  маъмурий идора, тиббиёт хонаси, ювиниш ва дам олиш хоналари,  ҳожатхона, 20 ўринли гараж, моддий-техник марказ иншоотлари барпо этилди.

9 та “ISUZI” русумли чиқинди ташиш транспортлари, 1 та самосвал, 1 та бульдозер  ажратилди. Хоналар  янги мебеллар билан жиҳозланди. Чор-атроф кўкаламзорлаштирилиб, кириш  йўллариларга асфальт ётқизилди.

Иншоотнинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирда тозалик, озодалик ва саришталикни сақлаш орқали халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишга, турмуш шароитини яхшилашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самара бермоқда.

Шунингдек, “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Зомин туман бўлими юридик ва жисмоний шахслар билан маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиб хизмати  кўрсатиш бўйича шартномалар тузишда қишлоқ ҳудудлари ҳам қамраб олинаётган қайд этилди.

Энди чиқинди ташувчи махсус автотранспорт воситалари  ҳафтанинг белгиланган кунларида эрталаб соат 07.00 дан бошлаб аҳолига хизмат кўрсата бошлайди.

“Тоза ҳудуд” ДУКнинг матбуот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!