» » Зомин туманида ҳоким ёрдамчиси маҳалла фаолларига ҳисобот берди

Зомин туманида ҳоким ёрдамчиси маҳалла фаолларига ҳисобот берди

21 ноябрь 2022 г 483 Комментарии: 0

Зомин тумани Пешағор МФЙ ҳоким ёрдамчиси амалга оширилган ишлар ҳисоботини берди. Шу билан бирга келгуси йилда қилинажак ишлар белгилаб олинди.

Зомин тумани Пешағор МФЙ ҳоким ёрдамчиси жорий йилда амалга оширилган ишлар ва келгуси йилда қилинажак ишлар бўйича маҳалла фаолларига ҳисобот берди. 

Дастлаб, ҳоким ёрдамчиси томонидан маҳалла раиси, маҳалла фаолларига жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Айни пайтда маҳаллада қиймати 400 млн. сўмлик 0.45 км масофада йўлларни таъмирлаш режалаштирилган. Шунингдек, 3 млрд. 190 млн сўмлик 1 та мактаб қуриш, 3 млрд 895 млн сўмлик 9,5 км, 2 млрд 223 млн сўмлик 8.4 км масофада ичимлик суви тармоғи тортиш, 4 млрд 165 млн сўмлик 27.6 км масофага электр энергияси тортиш каби ишлар бажарилиши лозим.

Шунингдек, 250 та янги иш ўринлари яратиш, 5 та янги лойиҳани ишга тушириш, 176 нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, кредит ва ер ажратиш каби масалалар юзасидан ишлар олиб борилаётганлиги тушунтирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!