Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ёқилғи - энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назорати мунтазам амалга оширилиб келинмоқда
10 июль 2024 г 247 Комментарии: 0
Ёқилғи - энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назорати мунтазам амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, Дўстлик туман прокурори С.Э.Раззоков ва туман ИЖҚК Департаменти бошлиғи Л.Исматовлар иштирокида туманда фаолияти олиб борувчи коммунал соҳа маъсул вакилларига йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда, туман прокурори электр энергия ва табиий газ таъминотидан оқилона фойдаланиш, табиий ресурсларни тежаш, тумандаги мавжуд депитор қарздорликни камайтириш, истемол жараёнидаги ноқонуний фойдаланишга қарши муросасиз курашиш ҳамда аҳоли орасида истемол қилинган электр энергия ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида тўлаб бориш механимини шакллантириш каби масалалар юзасидан фикр ва мулоҳозалар билдирди.
Ҳамда, туман электр тармоқлари ва туман газ таъминоти раҳбарларининг қилинган ишлари ва келгусидаги устувор вазифалари юзасидан ҳисоботлари тингланиб, белгиланган вазифаларни ўз вақтида, самарали ва тўғри ташкил этиш юзасидан таклиф ва топшириқларни бериб ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!