» » Дўстликда 204 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 2 млрд. 692 млн. сўм энергия ресурсларидан қарздорлик ундирилди

Дўстликда 204 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 2 млрд. 692 млн. сўм энергия ресурсларидан қарздорлик ундирилди

11 апрель 2023 г 343 Комментарии: 0

Дўстлик туман бўлими томонидан энергия ресурсларидан қарз ундирувлар билан боғлиқ ижро ишлари алоҳида назоратга олинган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга юзага келган қарздорликларини доимий равишда тўлаб бориш, акс холда қонунчиликда назарда тутилган таъсир чоралари кўрилиши мумкинлиги юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилади.

Бюронинг Дўстлик туман бўлими томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро хужжатларига асосан  жорий йилнинг 8 феврал кунидан Энергия ресурсларидан қарздорлиги учун 204 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 2 млрд. 692 млн. сўм амалда ундирилган бўлса, 6 та 274 млн. сўмлик мулк хатланиб, 1 та 142 млн. сўмлик мулклар электрон онлайн савдоларига чиқарилган.

Табиий бойликларимизнинг қадрига етиб, ундан фойдалангандан сўнг тўловларини ҳам ўз вақтида тўлаб борилганда, шу каби ортиқча харажатлар ва ҳаракатлар амалга оширилмас эди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!