» » Форишда 90 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 2 млрд. 176 млн. сўмлик энергиядан қарздлорлик ундирилди

Форишда 90 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 2 млрд. 176 млн. сўмлик энергиядан қарздлорлик ундирилди

10 апрель 2023 г 407 Комментарии: 0

Бугунги кунда мажбурий ижро бюросининг Фориш туман бўлими томонидан энергия ресурсларидан қарз ундирувлар билан боғлиқ ижро ишлари алоҳида назоратга олинган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга юзага келган қарздорликларини доимий равишда тўлаб бориш, акс холда қонунчиликда назарда тутилган таъсир чоралари кўрилиши мумкинлиги юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Фориш туман бўлими томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро ҳужжатларига асосан жорий йилнинг 8 феврал кунидан Энергия ресурсларидан қарздорлиги учун 90 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 2 млрд. 176 млн. сўм амалда ундирилган бўлса, 19 та 981 млн. сўмлик мулк хатланиб, 4 та 280 млн. сўмлик мулклар савдога чиқарилди.
Табиий бойликларимизнинг қадрига етиб, ундан фойдалангандан сўнг тўловларини ҳам ўз вақтида тўлаб борилганида эди шу каби ортиқча харажатлар ва ҳаракатлар амалга оширилмас эди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!