Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафаробод туманида ҳуқуқ тартиботи органлари иштирокида оммавий қабул ўтказилди
11 июль 2024 г 279 Комментарии: 0
Зафаробод тумани прокурори Х.Бектемиров бошчилигида Ёрқин маҳалласида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Унда туман ИИБ, Суд, Халқ қабулхонаси, Департамент, Адлия, туман солиқ инспекцияси, МИБ ҳамда Мудофаа бўлими раҳбарлари иштирок этишди.
Қабулда аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Қабулда 24 нафарга яқин фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларидан мурожаатлар келиб тушди.
Қабулда тергов-суриштирув, суд қарорлари, ер майдонларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди. Вақт талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш борасида сайёр қабуллар давом эттирилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!