Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафарободда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарларининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди
11 июнь 2024 г 283 Комментарии: 0
Пахтакор, Фориш ва Зафаробод туманлари аҳолисидан тушган мурожаатлар тегишли тартибда прокуратура, ички ишлар, солиқ, адлия, мажбурий ижро бюроси, суд органлари раҳбарлари томонидан кўриб чиқилди.
Оммавий қабулда, жами 98 та мурожаат келиб тушиб, шундан 51 та ижтимоий масалалардаги мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг асосий мазмуни суд-тергов, солиқ жарималари, қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби, мол-мулк ва ер солиғи, кадастр, соғлиқни сақлаш, бандлик, суд ҳужжатлари ижроси ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид бўлди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш борасида оммавий сайёр қабулларнинг навбатдаги Дўстлик, Арнасой ва Мирзачўл туманлари аҳолиси учун ташкил этилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!