Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
20 ноябрь 2023 г 396 Комментарии: 0
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Зомин тумани Обиҳаёт МФЙда бўлиб ўтган сайёр қабулга ўнлаб мурожаатчилар таклиф этилиб, уларни қийнаб келаётган қатор масалалари биргаликда ўрганиб чиқилди.
Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда 11 нафар фуқаронинг 15 га яқин мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли бошқарма, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид бўлиб, кўпчилиги жойида ечимини топди. Айрим масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
Сайёр қабул жараёнида тингланган мурожаатларнинг 2 таси жойида ўз ечимини топди. Муддат талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатьий назоратга олинди.
Шундай сайёр қабул куннинг иккинчи ярмида Янгиобод тумани Сармич МФЙда бўлиб ўтди. Сармич МФЙ аҳолисининг асосий машғулоти деҳқончилик ва ва чорвачиликдан иборат. Шу сабабли ҳам мурожаатларнинг аксарияти ушбу йўналишда бўлди.
Ичимлик суви тармоғига уланиш, экин майдонларини суғориш учун оқова ҳамда артезиан сув қудуқлар ўрнатиш каби мурожаатлар 2024 йил давлат дастурига киритилганлиги тушунтирилди.
Шунингдек, тижорат банкларидан кредит олишда кўмаклашиш, бандлик, соғлиқни сақлаш, ер ва мол-мулк солиқлари, тадбиркорлик фаолиятига оид мурожаатлар қабул қилиниб, айримлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ижроси муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли тартибда қайд этилиб, назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!