» » Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Зарбдор туманида оммавий қабул ўтказди

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Зарбдор туманида оммавий қабул ўтказди

26 октябрь 2023 г 287 Комментарии: 0

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Б.Ташпулатов бошчилигида фуқароларнинг муаммоларини эшитиш, уларга атрофлича ечим топиш орқали розилигига эришишни мақсад қилган сайёр қабуллар давом этмоқда.

Зарбдор туманидаги «Андижон» маҳалла фуқаролар йиғини 5- сонли мактаб биносида мутасадди раҳбарлар иштирокидаги навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида аҳолининг мурожаатлари тингланиб 20 нафардан ортиқ фуқоралар томонидан келиб тушган мурожатлар жойида ўрганиб чиқилди. Сайёр қабулга келган фуқароларнинг аксарияти ишга жойлашиш, кредит олиш, тиббий хизмат, даволаниш, уй-жойнини таъмирлаш, йўл, ичимлик суви, газ босими каби масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатларини ижобий ечими топиши учун, шу жойнинг ўзида режа тузилди, муддат белгиланди ва тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!