Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Aрнасой туманида сайёр қабул ўтказди
15 июнь 2023 г 435 Комментарии: 0
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият” ҳуқуқий акцияси доирасида оммавий сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, ўрганилиши талаб этиладиган мурожаатларни назорат тартибида кўриб чиқиш учун қабул қилиш, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари қўллаш, сайёр хизматлар (нотариус, давлат хизматлари, ФҲДЙ ва бошқалар) ташкил этишдан иборатдир.
Aрнасой тумани "Чинобод" МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда адлия бошқармаси бошлиғи A. Эргашев иштирок этди. Туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур учрашувда сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари тегишлилиги бўйича мурожаатларни қабул қилушди.
Сайёр қабулда иштирок этган аҳоли ичимлик суви етказиб бериш, уй-жой билан таъминлашда субсидия олиш бўйича кўмаклашиш, электр тармоқларидаги паст кучланишни бартараф этиш, иш билан таъминлаш ва бошқа масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар бериш юзасидан мурожаатлар қилдилар. Aксарият мурожаатларни қабул давомида ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шу билан бирга сайёр қабулга келиш имкониятига эга бўлмаган фуқароларнинг ҳонадонларига борилди. Улар билан юзма-юз мулоқот давомида муаммолари ўрганилди. Шу ернинг ўзида давлат хизматлари кўрсатиш орқали муаммолар ҳал этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!