» » Мирзачўл туманида Жиззах вилояти Адлия бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилди

Мирзачўл туманида Жиззах вилояти Адлия бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилди

09 июнь 2023 г 458 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Махаммадиев Эшбек Аширович томонидан Мирзачўл тумани, “Пахтазор” ШФЙда жойлашган 9-умумтаълим мактаби ҳовлисида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири И.Нурманов, туман Адлия бўлими бошлиғи А.Аминов, фаоллар, тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар, аҳоли ва ёшлар иштирок этишди.

Бу галги сайёр қабулда 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, назоратга олинди. Шунингдек, Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Махаммадиев Эшбек Аширович томонидан Мирзачўл тумани Пахтазор ШФЙ аҳолиси ўртасида спортнинг Шахмат тури бўйича ўтказилаётган мусобақани тантанали равишда очиб берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!