» » Мирзачўлда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудий бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилди

Мирзачўлда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудий бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилди

11 ноябрь 2021 г 449 Комментарии: 0

Мирзачўл туманида жисмоний ва юридик шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда Вазирлик тизимидаги аксиядорлик компаниялари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг вилоятдаги таркибий бўлинмалари ҳамда мобил алоқа операторлари вилоят бўлинмалари раҳбарлари иштирок етди ҳамда сайёр қабул иштирокчиларига вилоятда шу жумладан туманда олиб борилаётган ишлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, алоқа ва телекоммуникация, радио ва телевидение, ахборот технологиялари соҳасида хизматлар ҳажми, сифати ва нархи каби масалалар юзасидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ҳал етилиб, ўрганиш талаб етиладиган мурожаатлар назоратга олинди ва ўрганиб чиқиш учун тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!