Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмал туманида мурожаатларга ижобий ечим топилмоқда
29 сентябрь 2023 г 389 Комментарии: 0
Бахмал тумани «Мўғол»маҳалласида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4- сектор раҳбари Б.Ташпўлатов бошчилигида ўтказилган сайёр қабул халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни беради.
Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.
Шу маънода, вилоят 4- сектор раҳбари мазкур маҳалла марказида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Тадбирда вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари Б.Узоқов, сектор раҳбарлари, туман ҳокими М. Анорбоев, вилоят корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!