Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 4-сектор: Кредит учун сертификат, электр печлари ва мурожаатларга ечим
13 март 2023 г 489 Комментарии: 0
Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди.
Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Ана шундай сайёр қабул Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан Дўстлик туманида бўлиб ўтди.
Тумандаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумининг мажлислар залида ташкил этилган тадбирда вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари, сектор раҳбарлари, вилоят корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Тумандаги Саноатчилар маҳалласида яшовчи Талъат Мухаммадиев хам кўпчилик қатори махалласида юзага келган муаммони ўртага ташлади. Сектор раҳбари томонидан у кўтарган 4та масаланинг 1тасига жойида ечим топилган бўлса, қолган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунча берилди.
Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди. Бу галги сайёр қабулда 35 нафардан зиёд мурожаатчилар томонидан 45 та масала ўртага ташланди. Ушбу мурожаатлардан 20 таси жойида ҳал этилди. Қолганлари бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Муддат талаб қиладиган масалалар эса тегишли тартибда назоратга олинди.
Сайёр қабулда шунингдек, бир қатор Аёллар ва Ёшлар дафтарида турган фуқароларга банклар томонидан кредит сертефикатлари ўз эгаларига топширилди.
Дўстлик туманидаги Қандолатчилик ва ошпазлик ўқув марказига хамда шу фаолият тури билан шуғулланадиган хотин қизларга турли хил пишириқлар пишириб сотишлари учун 4-сектор рахбари томонидан электр печи топширилди.
Шу куни сектор ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган хонадон эгаларига бир марталик озиқ-овқат махсулотлари ва ногиронлиги бўлган фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!