» » Олий Мажлиси Сенати аъзоси Нусратулло Пардаев Зомин туманида аҳоли билан учрашди

Олий Мажлиси Сенати аъзоси Нусратулло Пардаев Зомин туманида аҳоли билан учрашди

30 август 2022 г 631 Комментарии: 0

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди.

Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Сенаторларнинг жойларда ўтаётган аҳоли билан учрашувлари халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят кенгаши раиси Нусратулло Пардаев Зомин туманидаги “Истиқлол” қишлоқ фуқаролар йиғинида сайловчилар билан ўтказган учрашувида, фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни ўртага ташлади.

—– Бизнинг қишлоғимизда собиқ иттифоқ давридан қолган “подставка”си йўқ сим ёғочлар ўрнатилган,—дейди Чопорошли қишлоғида яшовчи Абдусаттор Холматов. —Ҳовлиларимиздан чириган симёғочлар турибди. Йил сайин аҳоли сони кўпайиб бормоқда. Бунинг оқибатида трансформаторнинг кучланиши етмаяпти.

Ушбу муаммо юзасидан туман электр тармоқлари корхонаси билан  тегишли чоралар ишлаб чиқилиб эскирган симёғочлар алмаштириладиган бўлди.

—Ҳадемай қишлоғимиздаги мактаб ҳам ўқувчиларни ўз бағрига олади,—дейди маҳалла оқсоқоли Ғайрат Ўзбеков.—Бироқ бир неча йиллардан буён пиёдалар йўлаги йўқ.Ўтган йили мурожаатим сабаб ишлар бошланган эди. Негадир бу ишлар ташлаб қўйилди. Бунинг натижасида йўл-транспорт ҳодисалдари вужудга келмоқда.

Вилоят автомобил йўллардан фойдаланиш ҳудудий бош бошқармаси Ём мурувват уйидан Чапорашли қишлоғигача бўлган 4 километрлик пиёдалар йўлаги қуриш ишларини давом этадиган бўлди. Ушбу ишлар жорий йилнинг декабр ойигача якунлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

—Халқ вакили халқ ичида, халқ билан бирга бўлмас экан, одамлар бизга нисбатан “Танаси бошқа дард билмас” мақолини ҳақли равишда қўллайверади,—дейди Нусратулло Пардаев Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқимиз учун эртага эмас, балки бугундан яхши яшаши учун шароитлар яратилишига масъулмиз. Мен ўзим ёмликларни қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларга шахсан гувоҳ бўлганим боис албатта, халқ ичида юришим зарурлигини кўрсатди.

 Янгиобод туманида яшовчи Ҳафиза Исмоилова оилавий шароити оғир.  2021 йилда туғилган  фарзанди Муҳамадризога туғма юрак хасталиги ташхиси қўйилган. Бироқ фарзандини операция қилиш учун тўловларда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади. Шу куни Сенатор ҳамда тегишли мутасаддилар билан Ҳафиза Исмоилованинг хонадонида бўлишди. Ушбу мурожат хонадонинг ўзида ҳал бўлди. Мухаммадризонинг операцияси учун кетадиган барча харажатлар ҳомийлар тоионидан қоплаб бериладиган бўлди. Муҳаммадризога  Республика болалар миллий тиббиёт марказига йўлланма берилди.

Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Муқимбой ИСМОИЛОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!