» » Сирдарё вилоятида ўтказилган спорт мусобақасида Дўстлик тумани Кенгаши депутати ғалаба қозонди

Сирдарё вилоятида ўтказилган спорт мусобақасида Дўстлик тумани Кенгаши депутати ғалаба қозонди

21 июль 2022 г 485 Комментарии: 0

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва девони ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси кубоги учун «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ташкил этиш анъанага айланиб бормоқда.
Сирдарё вилоятида бўлиб ўтаётган спорт мусобақасининг вилоятлараро ҳудудий босқичида Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати Нафиса Исматова ҳам иштирок этди.
У стол тенниси бўйича барча рақибларини енгиб, Парламент ўйинларининг Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Депутат Нафиса Исматовага кейинги учрашувларда ҳам омад тилаб қоламиз.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!