» » Сектор раҳбари Янгиободнинг энг чекка ҳудудида сайёр қабул ўтказди

Сектор раҳбари Янгиободнинг энг чекка ҳудудида сайёр қабул ўтказди

16 сентябрь 2019 г 1 651 Комментарии: 0

Туманнинг "Сармич" ҚФЙда Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Абдукарим Ишназаров томонидан ўтказилган мазкур сайёр қабулда фуқароларнинг йўлларни таъмирлаш, спорт майдончалари барпо этиш, электр симёғочларни алмаштириш, банкдан имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллони таъминоти ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.

- Мазкур сайёр қабул муаммоларимизни ҳал этишда айни муддао бўлди, - дейди Сармич маҳалласида яшовчи Фурқат Мўминов. Кадастр ходимларининг эътиборсизлиги боис олти ойдан буён уйимни ҳужжатини ололмай келаётган эдим. Ушбу масалани ҳал этишда амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Мазкур тадбирга 150 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

Вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!