Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи сайёр қабулдан сўнг ногиронлиги бор шахслар хонадонида бўлди
06 сентябрь 2019 г 1 288 Комментарии: 0
5 сентябр куни Мирзачўл туманидаги “Гулзор” ҚФЙ ҳудудида IV-сектор раҳбари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Абдукарим Ишназаровнинг сайёр қабули ўтказилди.
Оммавий сайёр қабулда вилоят сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси томонидан республика бўйлаб ташкил этилган мазкур тадбирлар доирасида мурожаатларнинг асосий қисми бевосита учрашув давомида қаноатлантирилган бўлса, айримлари бўйича асослантирилган тушунтиришлар берилди.
Қабулга келувчи фуқароларнинг 2 нафари туман кадастр бўлимларига ўзлари яшаб турган уй-жойларига эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи кадастр ҳужжатларини олиш ёки тиклаш мақсадида бир неча марта мурожаат қилган бўлсада бу мурожаат ҳанузгача ўз ечимини топмаган. Тадбир давомида 4-сектор раҳбари томонидан ушбу масалага ечим топилди.
- Бугун менинг ҳам мурожаатим ижобий ҳал этилди. Ҳанузгача оилавий шароитим яхши эмаслигини билиб ҳам 2 ёшли набирамга нафақа пулини тайинлаб беришмаган эди. Ҳозир мана шу муаммо бартараф этилди, - дейди Гулзор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Гулмира Аҳмедова. Менга яқиндан ёрдам берган 4-сектор ишчи гуруҳига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Сайёр қабулда 17 нафардан ортиқ фуқаро 19 та муаммоли масалалар билан мурожаат этдилар, шундан 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди. 12 нафар фуқароларнинг масалалари ечим топилиши бўйича бошқа ташкилотларга йўналтирилди.
Шу куни 4-сектор раҳбари Абдукарим Ишназаров қишлоқда ногирон оилалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг мурожаатини ҳам тинглади. Фуқаро Шерқул Муроддинов асли ўқитувчи бўлиб, ҳозирда инсульт касаллиги билан оғриганлиги боис ногиронлик аравачаси ва гуруҳ ногиронлигига чиқишига амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Ишчи гуруҳ ёрдамида унинг мурожаати ҳам ижобиий ҳал этилди.
Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва
ҳуқуқий ахборот шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!