» » Шароф Рашидов туманида ишчи гуруҳ тарғибот тадбирларини давом эттирмоқда

Шароф Рашидов туманида ишчи гуруҳ тарғибот тадбирларини давом эттирмоқда

12 июль 2024 г 291 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июнь кунидаги «Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 222-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 204-сонли қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан ишчи гуруҳ томонидан тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан навбатдаги тарғибот тадбири Ш.Рашидов тумани «Жиззахлик» ва «Савунгарлик» МФЙлари аҳолиси билан ташкил этилди.

Тадбирда, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ МХТХ бошлиğи М.Эгамқулов, Ш.Рашидов тумани прокурор ёрдамчиси  С.Саидаҳмедов, ИИБ ходими подполковник Ш.Алимов, Жиззахлик МФЙ раиси О.Қудратов, Савунгарлик МФЙ раиси М.Ўринбоевлар ҳамкорлигида ҳудудда яшовчи аҳоли учун тарğибот ишлари олиб борилиб,  энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш, электр энергияси учун белгиланган янги таърифлар бўйича йиғилиш ўтказилди.

Ундан ташқари аҳоли мурожаат ва таклифлари ҳам тингланиб, электр энергияси таъминотидаги муаммолар бўйича қийнаб келаётган саволлар ечимини топиш бўйича амалий ёрдам берилиши таъкидлаб ўтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!