Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда солиқ қарзи мавжуд корхоналар ҳисобидан 171,2 миллиард сўм маблағ ундирилди
16 июль 2024 г 322 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг буджет олдидаги жами қарздорлиги 187,3 миллиар сўмни ташкил этиб, йил бошига (251,7 миллиард сўм) нисбатан 64,4 миллиард сўмга камайган.
Ушбу мавжуд солиқ қарздорликларини бевосита соҳалар кесимида таҳлил қилсак. Бу борада «биринчилик» фермер хўжаликларида. Уларнинг бугунги кундаги қарздорликлари 108,6 миллиард сўмни ташкил қилади.
Шунингдек, вазирлик таркибидаги корхоналарда 113,4 миллиард сўм, савдо (чакана ва улгуржи) тизимидаги корхоналарда 24,0 миллиард сўм, қурилиш тизимидаги корхоналарда 22,3 миллиард сўм, транспорт тизимидаги корхоналарда 0,8 миллиард сўм, умумий овқатланиш корхоналарда 2,3 миллиард сўм, бошқа корхоналарда 24,5 миллиард сўмни ташкил қилади.
Таъкидлаш лозимки, солиқ қарзини ундириш ва қисқартириш борасида вилоят солиқ хизмати органлари ходимлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда муайян ишларни амалга оширмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ қарзи мавжуд корхоналар ҳисобидан 171,2 миллиард сўм маблағ ундирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!