Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида солиқ қарздорлиги ундирилмоқда
05 ноябрь 2019 г 1 313 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖнинг солиқ қарздорлиги ундирилди.
Бунинг учун акциядорлик жамиятига тегишли нон пишириш цехи аукцион орқали 204,0 млн. сўмга, “Ласетти” русумли автомашина 39,0 млн.сўмга сотилди. “Бехруз Голд Люкс” МЧЖга тегишли “Нексия” русумли автомашина ҳам солиқ қарздорлиги боис аукцион орқали 50,0 млн.сўмга сотилиб, маблағ давлат бюджетига ундирилди.
2019 йил 21 октябрь ҳолатига Жиззах шаҳри бўйича жами солиқ қарзи 20024, 7 млн.сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 10919,9 млн.сўмга камайишга эришилган. Давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ қарзи юзага келишининг олдини олиш ҳамда мавжуд солиқ қарзини бюджетга ундириш юзасидан ваколат доирасида мажбурий ундирув чоралари кўрилмоқда.
Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 19416 та қарздор хўжалик юритувчи субъектларнинг 189 647,0 млн.сўм солиқ қарздорлигига солиқ қарзини тўлаш тўғрисида талабномалар берилган. Шундан 155 623,2 млн.сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундириб олинди ҳамда 101792 та ҳолатда 88333,9 млн.сўм солиқ қарздорлигига инкассо топшириқномаси қўйилиб, 39994,2 млн.сўм солиқ қарзи ундириб олинди.
Шунингдек, ҳисобот даврида муддатида солиқ қарзини тўламаган 827 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 46 186,7 млн.сўмлик солиқ қарздорлигини мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди. Суд томонидан чиқарилган ижро варақаси мажбурий ижро бюросига юборилиши натижасида 42 994,3 млн.сўм маблағ ундирилди.
Жўрабек Ахбўтаев - Жиззах шаҳар ДСИ раҳбари
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!