» » Ўзганинг ҳақига хиёнат жазосиз қолмайди

Ўзганинг ҳақига хиёнат жазосиз қолмайди

17 июль 2024 г 383 Комментарии: 0

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги вазифаларни ўз вақтида амалга оширишда эл-юрт фаровонлиги, инсон турмуш даражасининг яхшиланиши мужассам. Шу жиҳатдан, демократик жамият барпо этиб, ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олиш сари ҳар бир соҳада изчиллик билан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Лекин, демократик жамият тамойилларига мутлақо зид, айрим ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳолатлари ҳали ҳамон учрамоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Жиззах вилоятидан фуқароларнинг мурожаати келиб тушди. Унда мурожаатчилар ойлик маошлари асоссиз ушлаб қолинганини билдириб, меҳнат ҳуқуқларининг тикланишини сўраган. Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олинди. Ҳолат Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Жиззах вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси вакили билан биргаликда ўрганилди.  

Аниқланишича, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали бухгалтерияси томонидан бир неча нафар ходимларнинг меҳнат таътили маблағларини ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилганлиги сабабли иш ҳақлари ортиқча тўлаб юборилган.

Жумладан, фуқаро Г.И. ҳисобига 3 миллион 800 минг, фуқаро П.О. ҳисобига 4 миллион сўм миқдорида меҳнат таътили учун ортиқча маблағ тўланган. Ўрганиш натижаларига кўра, тегишли қарор билан филиал ҳисобчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 49-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун филиал бош ҳисобчисига базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдорида, яъни 2 миллион 720 минг сўм ҳамда филиал ҳисобчисига 2 миллион 380 минг сўм жарима жазоси тайинланди.  

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 269-моддасига мувофиқ, иш берувчи иш ҳақи ҳисобига берилган ҳисоб-китобдаги хатолар оқибатида ортиқча тўланган суммаларни қайтариб олиши мумкин, бундай ҳолатларда иш берувчи тўлов нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ушлаб қолиш ҳақида буйруқ чиқаришга ҳақли эканини таъкидлаб ўтиш жоиз.  

Бухгалтерия – аниқ ҳисобларга асосланади. Доно халқимиз, етти ўлчаб бир кес, деб бежизга айтмаган. Ўзганинг насибасига шерик бўлишнинг оқибати хайрли бўлмаслигини доим ёдда тутмоқ даркор.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!