Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятининг 6 та туманида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин
17 июль 2024 г 330 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 17-22 июль кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Қолган қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:
«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!