Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда фермер хўжаликлари 745,3 млн сўмлик электр ўғирлагани аниқланди
18 июль 2024 г 260 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида 745,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди.
Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Бахмал, Янгиобод ва Пахтакор тумани бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу туманларда фаолият юритувчи “М.Б.”, “Л.М.” ҳамда “У.С.” фермер хўжаликлари масъул шахслари тижорат мақсадида сув насосларини электр ҳисоблагичдан ташқари яширин йўллар билан тармоққа улаб, жами 745,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Манбага кўра, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!