» » Жиззахда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Жиззахда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

26 октябрь 2023 г 337 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Жиззах шаҳар “Шодлик” МФЙда яшовчи О.Ш. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан уланиб, жами 372,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!