Жиззахда табиий газдан ноқонуний фойдаланган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ш.Рашидов тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда аниқланишича, фуқаро О.Ш. муқаддам табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича судланган.
Aммо у бундан тегишли хулоса чиқармасдан, такроран ўз яшаш хонадонида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ҳолда оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келгани натижасида жами 137,7 млн сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2–моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

19 апрель 2022, Вторник
Айдар-Арнасой кўллар тизимида ҳайвонот дунёсига зарар етказиш ҳолати аниқланди

12 январь 2022, Среда
16 мингдан зиёд хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг ҳажмдаги табиий газ ноқонуний фойдаланилган
Изоҳлар (0)