Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидов туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
31 май 2022 г 966 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш юзасидан текширув ўтказилган .
Текширувда, “К.Ж.” хусусий корхонаси раҳбари З.М. туман газ таъминоти томонидан табиий газ тармоғидан узилган бўлишига қарамасдан, юқори босимли табиий газ тармоғига яширин равишда уланиб, оҳак маҳсулотлари ишлаб чиқариб давлат ва жамият манфаатларига 133 млн сўм зарар етказилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!