» » 16 мингдан зиёд хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг ҳажмдаги табиий газ ноқонуний фойдаланилган

16 мингдан зиёд хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг ҳажмдаги табиий газ ноқонуний фойдаланилган

12 январь 2022 г 760 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туманидаги “Хайробод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Қ.Б.га тегишли хонадонда табиий газдан ноқонуний фойдаланган ҳолда оҳак ишлаб чиқарилаётгани аниқланди.

Ҳисоб-китобларга кўра, фуқаро 22 минг 809 метр куб  табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Мазкур ҳажмдаги табиий газ ўртача 1 500  хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.  

Шу ҳудудда яшовчи яна бир фуқаро Қ.М. ҳам ўзига тегишли хонадонда 57 минг метр  куб табиий газдан ноқонуний равишда фойдалангани аниқланган. Мазкур ҳажмдаги табиий газ ўртача 3 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолидир.  

Жиззах шаҳридаги “Сулоқли” маҳалла фуқаролар йиғини Тошкент кўчасида фаолият юритаётган “MAFTUNA SHARAFJON” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида ҳам табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган. Бу ерда 2 дона айланма оҳак печи ўрнатилган. Маълум бўлишича, Корхона 205 минг  метр  куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги газ таъминоти корхонасига 205 миллион сўм зарар етказилган. Бу ҳажмдаги табиий газ ўртача 12 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмоли ҳисобланади. 

Айни чоғда ушбу ноқонуний ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳар уч ҳолат 2021 йилнинг декабрь ва жорий йилнинг 3 ва 5 январь кунлари Энергетика вазирлиги штаби томонидан ўтказилган тадбирда аниқланди. 

Насиба Зиёдуллаева

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!