» » Жиззахдаги соғломлаштириш марказини газдан ноқонуний фойдаланишига чек қўйиилди

Жиззахдаги соғломлаштириш марказини газдан ноқонуний фойдаланишига чек қўйиилди

12 октябрь 2018 г 2 845 Комментарии: 0

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари газ таъминоти ходимлари биланҳамкорликда Жиззах шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамиятга қарашли соғломлоштириш марказида табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиши ўрганилди.

Истеъмолчи газ таъминоти корхонаси билан белгиланган тартибда шартнома тузиб, табиий газдан фойдаланиб келиб, ўрта босимли табиий газ қувуридан газ тақсимлаш шаҳобчасига борган газ тармоғига ўзбошимчалик билан бир дона сўрғич мосламасини ўрнатиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Вилоят газ таъминоти корхонасининг қайта ҳисоб-китоб маълумотномасига кўра, соғломлаштириш маркази томонидан 31566883 сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ўз айбини тан олган ва пушаймон эканлигини билдирган.

Шундан сўнг, соғломлаштириш маркази томонидан етказилган зарар ҳамда қайта уланиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари (1.843.000) миқдорида жарима суммаси тўлиқтўлаб берилди.

МЧЖ раҳбари ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 1852-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва жиноят оқибатларини бартараф этганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатишлик рад этилди.


Мажбурий ижро бюроси

вилоят бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!