» » Жиззахда ноқонуний фаолият олиб бораётган тадбиркор фаолиятига чек қуйилди

Жиззахда ноқонуний фаолият олиб бораётган тадбиркор фаолиятига чек қуйилди

05 октябрь 2018 г 2 662 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида жойлашган МЧЖ раҳбари А.У.нинг ноқонуний фаолияти Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ва Жиззах шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда фош этилди.

Мазкур МЧЖ раҳбари Жиззах ҳудудий газ таъминоти корхонаси билан газ таъминоти учун тузилган шартнома муддати 31.12.2017 йилда тугаган бўлсада, 2018 йил учун қайта шартнома тузмасдан жорий йилнинг 10 март кунига қадар ноқонуний равишда, тегишли лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлмагани ҳолда оҳак махсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида 8 дона горелка, 2 дона 10 метрли (резина) шланглар олинган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали мутахассислари томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги оқибатида давлатга етказилган зарар миқдори 53,2 млн. сўм эканлиги тўғрисида хулоса қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан МЧЖ рахбари А.У.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852–моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабаблиихтиёрий зарарни қоплаш учун 30 кунлик муҳлат берилган.

Белгиланган муддатларда 53,2 млн зарар ихтиёрий равишда қопланганлиги, ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги, жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги муносабати билан Ўз. Рес. ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Мажбурий ижро бюроси

Жиззах вилоят бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!