Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туман ҳокими маҳалла ёшлари ва хорижий миграциядан қайтган ҳамда ишсиз битирувчи ёшлар билан учрашув ўтказди
18 июль 2024 г 254 Комментарии: 0
Фориш туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Икром Матиев маҳалла ёшлари ва хорижий миграциядан қайтган ҳамда ишсиз битирувчи ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла масъуллари ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этишди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Ёшлар томонидан асосан ишга жойлашиш, тадбиркорлик бошлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, имтиёзли кредит олиш каби масалаларда мурожаатлар қилиниб, уларнинг ижобий ечими юзасидан аниқ чоралар белгилаб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!