» » Янгиобод тумани ҳокими ёшлар билан учрашув ўтказди

Янгиобод тумани ҳокими ёшлар билан учрашув ўтказди

08 июль 2024 г 194 Комментарии: 0

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев туманнинг 1-секторига қарашли Янгиобод ШФЙда ёшлар билан учрашув ўтказди.

Унда ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла масъуллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида туман ҳокими ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорлик соҳаларига йўналтириш борасида амалга оширилаётган вазифалар ва олдинда турган режалар хусусида тўхталди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида ёшларнинг мурожаат ва таклифларига қулоқ тутди. Ёшлар томонидан асосан ишга жойлашиш, тадбиркорлик бошлаш, имтиёзли кредит каби олиш каби масалаларда мурожаатлар қилиниб, уларнинг ижобий ечими юзасидан аниқ чоралар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!