» » Янгиобод тумани ҳокими ўтказган оммавий сайёр қабулда ўндан ортиқ мурожаатларга жойида ечим топилди

Янгиобод тумани ҳокими ўтказган оммавий сайёр қабулда ўндан ортиқ мурожаатларга жойида ечим топилди

17 февраль 2024 г 258 Комментарии: 0

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказди.

Унда сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳаллалар масъуллари, аҳоли, хусусан, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида фуқаролардан соғлиқни сақлаш, бандлик, оилавий тадбиркорлик ташкил этиш, кредит олиш, моддий ёрдам каби 30 дан ортиқ мурожаатлар билдирилиб, уларнинг 11 таси жойида ҳал этилди, 4 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ижроси вақт талаб қиладиган мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли рахбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!