» » Жиззах вилояти ҳокимининг Дўстлик туманида аҳоли билан оммавий сайёр қабули ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимининг Дўстлик туманида аҳоли билан оммавий сайёр қабули ўтказилди

11 сентябрь 2023 г 246 Комментарии: 0

Аҳоли мурожаатларини тинглаш, муаммоларини ўрганиш ва жойида ҳал этиш мақсадида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Дўстлик туманида аҳоли билан оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва вилоят ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Оммавий сайёр қабулни Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов олиб борди.

Қабул 15 та гуруҳга бўлинган ҳолда вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида ҳар бир гуруҳдаги мутасаддилар аҳоли муаммоларини тинглади.

Оммавий қабулда маҳаллалардаги ободонлик, қурилиш, таъмирлаш ишлари, ичимлик суви, электр ва газ таъминоти юзасидан фуқароларни қийнаётган муаммолар бўйича мурожатлар келиб тушди.

Қабулда 50 дан ортиқ фуқаро томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид мурожаатлар қабул қилиниб, шулардан 13 нафар фуқаронинг мурожаатлари жойида ўзининг ижобий ечимини топди.

Ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!