Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдор туманида Жиззах вилояти ҳокимининг оммавий қабули ўтказилди
16 май 2023 г 632 Комментарии: 0
Зарбдор тумани “Равот” маҳалласида жойлашган Касб-ҳунар мактабилда Жиззах вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Эргаш Салиевнинг аҳоли билан оммавий қабули ўтказилди.
Қабулда сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва вилоят ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Оммавий сайёр қабулни Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов очиб берди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими Эргаш Салиев туманда амалга оширилаётган ислоҳатлар ва бугунги кунда туман аҳолисини қийнаётган муаммоларни тизимли ҳал этиш ишлари олиб борилаётгани хусусида сўз юритди.
Қабул 15 та гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилиб, ҳар бир гуруҳдаги мутасаддилар аҳоли муаммоларини тинглади.Қабулда 35 нафар фуқаролардан 30 та масала бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Мазкур мурожаатларни белгиланган муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокими ва сектор раҳбарларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!