Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмал туманида вилоят ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди
17 июль 2023 г 597 Комментарии: 0
Бахмал туманининг чекка ҳудуди бўлган “Нурафшон” маҳалласида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулни Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов кириш сўзи билан очди.
36-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари 15 та гуруҳга бўлинган ҳолда вилоят ҳокими, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан қабул қилинди.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев сайёр қабулда сўзга чиқиб, фуқаролар томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат доимий эътиборда ва назоратда эканлигини таъкидлаб ўтди.
Бахмал тумани “Нурафшон” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда 52 нафар фуқаролардан 63 та масалалардан иборат мурожаатлар қабул қилинди.
Ушбу мурожаатларни қонун доирасида белгиланган муддатларда ўрганиб ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда туманлар ҳокимларига вазифалар белгилаб берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!