» » Барқарорлик рейтинги: тадбиркорларни қандай имтиёзлар кутмоқда?

Барқарорлик рейтинги: тадбиркорларни қандай имтиёзлар кутмоқда?

19 июль 2024 г 276 Комментарии: 0

Мирзачўл туманида солиқ инспекцияси, туман ҳокимлиги ва «Тадбиркор аёл” Халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси Жиззах вилояти бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон президентининг шу йил 1 февралидан кучга кирадиган қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган ўқув семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинарида тумандаги 20 нафарга яқин тадбиркорлар, кичик, ўрта ва йирик бизнес вакиллари иштирок этишди. Уларга бизнеснинг барқарорлик рейтинги тўғрисидаги янги қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди,дея хабар берди.

«Бу ерда 10 та асосий мезон мавжуд. Агар уларнинг ҳар бири бўйича10 балл тўпласангиз, жами 100 баллга эга бўласиз (таҳр. эслатма: максимал балл миқдори). Бундан ташқари, яна тўртта мезон бўйича Жамоат Кенгаши, Савдо-саноат палатаси ва бошқа идоралар томонидан қўшимча балл берилади. Фақат улардан фойдаланиб, тахминан 35 балл олишингиз мумкин. Шу йўл билан бошқа мезонларда йўқотган балларнинг ўрнини тўлдиришингиз мумкин», — деб тушунтирди »Тадбиркор аёл” Халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси Жиззах вилояти бўлими раҳбари Нозима Тугалова.

Туман солиқ ходими шунингдек, агар корхонада «темир» дафтарга (маҳалла органлари томонидан ишсизлар, кам таъминланган ёки муҳтожлар орасидан тузиладиган рўйхатлар) киритилган ходимлар бўлса, автоматик равишда 10 балл қўйилишини қўшимча қилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!