Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ёш тадбиркорлар учун янги имкониятлар
06 март 2024 г 322 Комментарии: 0
Вилоят солиқ бошқармаси ва «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида хотин қизларни тадбиркорлик борасида билим кўникмаларини ошириш мақсадида бир қатор янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Жиззах шаҳрида «Ёш тадбиркорлар учун янги имкониятлар» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Жараёнда, айниқса, меҳнат бозорида аёлларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ўз-ўзини банд қилишлари, агробизнес ва иссиқхоналар ташкил этишлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, хусусан, уларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, қишлоқ жойларда сервис хизматлари соҳаларини ривожлантириш, барқарорлик рейтинги борасида ишбилармонлик кўникмалари ўргатилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!