» » Пахтакорда 10 нафар аёлларга тикув машиналари берилди

Пахтакорда 10 нафар аёлларга тикув машиналари берилди

10 сентябрь 2022 г 486 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ДСБ, “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят бўлими, вилоят прокуратураси ҳамкорликда ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш борасида манзилли ишларни амалга оширмоқдалар.

Яқинда Пахтакор туманида 10 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, айниқса, хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш мақсадида тикувчилик борасида билим кўникмалари оширилиб, уларга тикув машиналари берилди.

Бундан ташкари масъул ташкилотлар томонидан ўзини ўзи банд қилган бир гуруҳ хотин –қизларни тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 30 млн сўмлик грант сертификатлар тақдим этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!