Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида қурилиш-таъмирлаш соҳасида прокуратура назорати ўрганишлари олиб борилмоқда
19 июль 2024 г 264 Комментарии: 0
Қурилиш-таъмирлаш соҳасида прокуратура назорати ўрганишлари мунтазам олиб борилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2023 йилдаги ПК-404-сонли қарори бўйича Дўстлик тумани Мактаб ва мактабга таълим бўлимига қарашли 18-сонли умумтаълим мактаби биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Дўстлик туман прокурори С.Раззоқов тегишли ташкилотлар вакиллари билан биргаликда мазкур объектда олиб борилаётган ишлари билан танишди.
Танишиш давомида туман прокурори қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли, аниқ режали олиб бориш ва белгиланган муддатларда якунлаб, фойдаланишга топшириш юзасидан маъсулларга ўз таклиф ва топшириқларини бериб ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!